Ўзбекистон совет менталитетини томчилаб сиқиб чиқармоқда

Қарийб 70 йил давомида Ўзбекистон СССР таркибида бўлди. Бу вақт ичида мамлакатда Россия билан қардошлик муносабатларини сақлаб қолган, Совет меросини ўз ўтмиши деб биладиган бирорта авлод етишмади. Ғарб сиёсатшуносларига кўра, Ўзбекистон энди Россия билан яқин алоқалардан узоқлашмоқда, жумладан, кирилл алифбоси ўрнига лотин алифбосига ўтмоқда.

Ўзбекистонда аср давомида тўрт хил алифбо ислоҳоти амалга оширилди. Кирилл ёзуви Ўрта Осиёнинг бошқа республикалари қатори мамлакатда 1940-йилда жорий қилинган. Ўрта Осиё минтақасидаги туркий тилли халқлар ўша давргача араб ёзувидан фойдаланганлар. Ҳозирги ўзбек тили эски ўзбек (“Эски ўзбек тили”) деб ҳам аталадиган чиғатой тилидан келиб чиққан бўлиб, 14—20-аср бошларида ностандарт араб ёзувида ёзилган.

1920-йилларнинг охирида лотин алифбоси жорий этилди. 1940-йил 8-майда ўзбек графикасини лотинлаштирилган алифбодан кирилл алифбосига асосланган янги ўзбек алифбосига ўтказиш тўғрисида фармон эълон қилинди ва июлга қадар ягона ўзбек имлоси қабул қилинди.

“Ўзбекистонда ўрнатилган кирилл алифбоси Москванинг юмшоқ кучига республикада шу кунгача ўрин эгаллашига ёрдам берди. Ўзбекистон Республикаси мактабларида ўқиш учун рус тили мажбурийлигича қолмоқда, яъни собиқ марказнинг Тошкентга таъсири бу фан ихтиёрий ҳолга келгунига қадар сақланиб қолади”, — деб ёзади украиналик сиёсатшунослар тил масаласини шарҳлар экан.

Ўзбекистон ҳукумати аввалроқ лотин алифбосига ўтиш жараёни 2023 йилгача якунланиши кераклигини айтган эди.

“Ягона халқ учун миллий тил масаласи ўз тақдирини ўзи белгилаш устунларидан биридир. Кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш Ўзбекистонни бошқа туркийзабон халқ, азалдан лотин ёзувидан фойдаланиб келган турклар билан янада яқинлаштириши билан ҳам муҳимдир. Ўзбек тилининг лотин алифбосига ўтиши инглиз, француз, немис тилларини ўрганишни соддалаштиради”, деб ҳисоблайди Ғарб сиёсатшунослари.

Ғарб экспертларининг таъкидлашича, “ўтиш жараёни миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, шунингдек, Россиядан янада чиқиб кетиш билан глобал алоқа тизимларига киришни тезлаштириш мақсадларига мос келади”.