Қозоғистондаги сўнгги воқеалардан хавотирга тушган Ўзбекистон мамлакатдаги вазият ривожини кузатишда давом этмоқда.
Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Биз Қозоғистоннинг донишманд халқи беқарорлик кучайишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар қурбонига йул қўймасликка қодир эканига аминмиз. Ишончимиз комилки, қозоғистонликларда ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, юзага келган муаммоларни ўз-ўзидан енгиш учун зарур қатъият ва ирода бор”, — дейилади хабарда.
ТИВ якунида Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг барқарорлик, миллат фаровонлиги ва мамлакат равнақини таъминлаш йулидаги саъй-ҳаракатларини сўнмас қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.