Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги: Россиядан келаётган ватандошлар билан поезд аллақачон йулга чиққан

Ватандошлар билан поезд Россиядан 2020 йил 23 августда жўнаб кетди.

Махсус республика комиссияси Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун Шимолий Кавказ ва Жанубий Федерал округларидан, «Тошкент-Кинел-Тошкент» темир йул қатновларини ташкил этиш, ҳамда Самара вилоятидан Ўзбекистон фуқароларни қайтариш учун «Ростов-Дон-Тошкент» темир йул қатновини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда махсус Республика комиссияси тақдим этди.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллигининг маълум қилишича, 23 август куни 927 нафар ватандошлари бўлган поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаб кетган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, 24 август куни Самара вилоятининг «Кинел» станциясига «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ поездининг ватандошларнинг қайтиши учун келган.

Сизга шуни эслатиб ўтамизки, ўз ватанига қайтиб келгач, барча фуқаролар махсус Республика комиссияси томонидан белгиланган тегишли талабларга қатъий мувофиқ равишда карантиндан ўтиши керак.