Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжоновнинг маълум қилишича, 74 тонна гуманитар юкда озиқ-овқат, зарурий маҳсулотлар ва дори-дармонлар бор.

У Ўзбекистон Афғонистонга Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан инсонпарварлик ёрдами жўнатганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги кучли зилзила минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, ҳалок бўлганлар орасида вайроналар остидан чиқа олмаган кўплаб болалар бор.

6,1 магнитудали зилзила чоршанба куни эрталаб Хост шаҳридан 44 км узоқликда содир бўлган, ер силкинишлари ҳатто Покистон, Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ҳам сезилган. Зилзиладан сўнг дарҳол бошланган шиддатли ёмғир, қутқарувчиларнинг йуқлиги, алоқа йуқлиги ва қийин эрлар қутқарув ишларини қийинлаштирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1000 га яқин одам ҳалок бўлган, бироқ қанча одам лой уйлар вайроналари остида қолгани маълум эмас. Толибон ҳукумати халқаро ёрдам сўраган.