Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида автобус қатнови тикланмоқда

2022-йил 16-мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам халқаро автобус қатнови тикланади.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобуслар ташишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатнови 2020-йил 16-март куни коронавирус пандемияси сабабли тщхтатилган эди.

2022-йил 16-мартдан бошлаб ташувчилар Тошкент – ​​Нурсултон, Тошкент – ​​Олмаота, Тошкент – ​​Қизилўрда, Тошкент – ​​Туркистон, Тошкент – ​​Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йуналишлари бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.