Ўзбекистонда 22,1 миллион Интернет фойдаланувчиси рўйхатдан ўтган

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонда Интернетдан фаол фойдаланувчилар сони 22,1 миллион кишини ташкил этганлигини хабар қилди.

Мамлакат бўйича аҳоли пунктларининг уяли алоқа билан қамраб олиниши даражаси 97% ни, мобил Интернет билан эса 87% ни ташкил этди. Декабр ойи бошида мактабларнинг 70% ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг 78% Интернетга уланган.

Маълумотларга кўра, мобил Интернет абонентлари сони 19 миллионни ташкил қилади, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 11-декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг феврал ойида Мининфоком 22 миллион Интернет фойдаланувчиси ҳақида хабар берган, шундан уяли алоқа фойдаланувчилари ҳам 19 миллион кишига тўғри келади.

Матбуот-релизида вазирлик 2020-2022 йилларда бутун мамлакат бўйлаб аҳоли пунктларини Интернет билан қамраб олиш даражасини ошириш, хусусан, кенг полосали портлар сонини 2,5 миллионга етказиш, 20 минг км оптик толали кабел ётқизиш ва ниҳоят, орқали аҳолининг мобил Интернет билан қамраб олинишини 95%га етказиш учун уяли алоқа тармоқларини ривожлантириш режалаштирилган.

Маълумотларни узатиш халқаро тармоғининг умумий ўтказувчанлиги 2018 йил ноябридан бери ўзгармади ва 1200 Гбит/с ни ташкил қилади. Операторлар ва провайдерлар учун нарх 36,1% га пасайди ва 1 Мбит/с учун 45 минг сўмни ташкил этди.

2020 йилда Мининфоком магистрал транспорт телеком тармоқларини ривожлантириш бўйича иккита лойиҳани амалга оширди. 19 минг км оптик толали алоқа линиялари ётқизилди (йил режаси 10 минг км), уларнинг умумий узунлиги 55,6 минг кмга этди.

Йил бошидан буён 4500 мобил таянч станциялари қурилиб фойдаланишга топширилди, 3000 станция модернизация қилинди. Натижада, Мининфоком қайд етишича, мамлакатдаги аҳоли пунктларини мобил алоқа билан таъминлаш даражаси 97% ни, мобил Интернет эса 87 % ни ташкил этди. Ҳисобот даврида 1 миллион порт ўрнатилди, уларнинг умумий сони 3 миллионга этди.

Мактаблар, мактабгача тарбия ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларини юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш учун 1 декабр ҳолатига 12,8 минг км га яқин оптик толали линиялар ётқизилди, натижада 7150 та мактабда (республика умумий сонининг 70%), 4581 та мактабгача таълим муассасаларида (80%) тармоққа уланиш пайдо бўлди ва 2.747 касалхоналар ва клиникаларни (78%) улаш имконияти бошланди. Йил охирига қадар болалар боғчалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг Интернет билан қамраб олинишини 100% га етказиш режалаштирилган.