Ўзбекистонда Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Ҳужжат ишончли ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш, ахборот ресурслари ва тизимларидан фойдаланиш, ахборотни еркин ва тўсиқсиз излаш, узатиш, тарқатиш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Кодекс 131 моддадан иборат бўлиб, қатор янги тушунчаларни ўз ичига олади. Масалан, ҳужжат блоггерлар учун тарифларни жорий этишни назарда тутади ва интернетда блог юритиш қоидаларини белгилайди.

Шу билан бирга, кодексда ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқловчи алоҳида бўлим мавжуд.

Муҳокама 29 декабрга қадар давом этади.