Ўзбекистонда ҳарбий фан ривожидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди

Миллий матбуот марказида “Мудофаа вазирлигида ҳарбий фанни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Отабек Йулдошев, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрлар тайёрлаш бошқармаси инноватсиялар ва фанни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло Хасанбоев, Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг ўринбосари Ўқув ва илмий ишлар Акмалжон Қодиров ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти бошлиғи ўринбосари Собир Абдураимов.

Учрашувда ҳарбий фан ривожидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Жорий йилда қўшинлар фаолиятига илғор инновацион технологияларни жорий этиш, мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашга қаратилган махсус илмий ишлар кўлами сезиларли даражада кенгайтирилди.

Қайд этилишича, айни пайтда Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларида 33 йуналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Шу билан бирга, Қуролли Кучлар академиясида олий ўқув юртидан кейинги таълимга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Докторантлар мудофаа ва хавфсизликка таҳдид солувчи омилларнинг манбалари ва динамикасини ўрганиш, қўшинларнинг юқори даражадаги тайёргарлигини та’минлаш, душманни йуқ қилишда қўлланиладиган қурол-яроғ ва ҳарбий техникадан фойдаланиш малакасини ошириш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ҳарбий соҳадаги илмий тадқиқотлар такомиллаштирилиб, махсус илмий фаолият кўлами кенгайтирилди, ҳарбий фанлар бўйича илмий даражалар бериш бўйича 2 та илмий кенгаш ташкил этилди.

Илмий кенгашларда ҳарбий фаннинг ижтимоий-ҳарбий, ҳарбий-техникавий, хусусий ҳарбий, ҳарбий-иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий йуналишлари бўйича 2018-йилда 4 та, 2019-йилда 3 та, 2020-йилда 7 та, 2021-йилда 11 та ва 2022-йилда 3 та диссертациялар ҳимоя қилинган.

Самарали илмий изланишлар натижасида кейинги беш йилда илмий салоҳият 27%дан 40% га, олимлар сони 26 нафардан 141 нафарга етди.Ҳозирги кунда 221 нафар ҳарбий хизматчи илмий изланишлар билан шуғулланмоқда.

Ушбу ўзгаришлар билан бир қаторда ҳарбий илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш, вазирлик тизимидаги барча ҳарбий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида илмий фаолият билан шуғулланаётган олимлар ўртасида ижодий рақобат муҳитини яратиш, ҳарбий олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш қўшинлар ва кенг жамоатчилик, шунингдек, ёш ҳарбий олимларни аниқлаш мақсадида “Илм-фан раҳбари” танлови жорий этилди.

2022-йилдан бошлаб Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари магистратураларида ҳарбий педагогика ва психология мутахассислиги бўйича офицер кадрларини тайёрлаш бошланди.

Ўзаро келишувлар асосида бугунги кунда давлатлар ўртасида кадрлар алмашинуви йули билан ҳарбий мутахассислар тайёрлаш амалиёти амалга оширилмоқда. Мазкур шартномалар асосида маҳаллий ҳарбий мутахассисларимиз Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Корея Республикаси, Ҳиндистонда малака оширмоқда.

Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбий хизматчилари мамлакатимиз олий ҳарбий та’лим муассасаларида назарий ва амалий билим олади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим даврида кадрлар алмашинуви доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий мутахассислар тайёрланмоқда.

Қуролли Кучларни ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қарорларни илмий асослаш, замонавий ҳарбий фаннинг долзарб муаммоларини ўрганиш, илмий прогнозлар тайёрлаш ва истиқболларини белгилаш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Ҳарбий илмий кенгаш ташкил этилди.

Инновацион ривожланиш ва Мудофаа вазирликлари ўртасида илм-фан ва инноватсиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани илғор ғоялар, фан ва техника ютуқларини жорий этиш учун асос бўлди.

Илм-фан ва инновация йуналишида ўтказилган қўшма тадбирларда 100 га яқин лойиҳа тақдим этган 50 нафарга яқин ҳарбий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. Бугунги кунга қадар Мудофаа вазирлиги тизимида 60 га яқин илмий-техникавий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги томонидан олий ҳарбий таълим муассасаларига “институт” ва “университет” мақоми бериш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.