Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво маълумоти

Ўзгидромет мутахассислари ҳафталик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Уларга кўра, бугун совуқ антисиклоннинг атрофи Ўзбекистон ҳудудига таъсир қилади. Республика бўйлаб бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 3 совуқдан 2 илиқгача, баъзи ҳудудларда 5 гача совуқ бўлади.

Ўзгидромет мутахассисларининг таъкидлашича, совуқ ҳаво массасининг таъсири иш ҳафтаси охиригача давом этади. Республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25-январь куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража илиқ бўлади.

Республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Республика йўлларида айрим жойларда музлама бўлади.