Ўзбекистонда бир кунда 145 кишида COVID-19 аниқланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кун давомида мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Согʻлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 26-декабр куни республикада бир кунда яна 145 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 46 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар ва Сурхондарё вилояти – 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 7, Хоразм вилоятида 16 ва Тошкент вилоятида 34 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 195 377 нафарга етди ёки касалланганларнинг 98%.

Шунингдек, коронавирусдан иккита янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1481 нафарга етди.