Ўзбекистонда Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академиясининг бино ва иншоотлари сотувга қўйилди.

Онлайн аукционнинг очиқ маълумотларига кўра, бинонинг умумий майдони 9560 квадрат метрни ташкил қилади.

Объектнинг бошланғич қиймати 171,5 миллиард сўм, омонат суммаси эса 8,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Аризалар 20-февралгача қабул қилинади, шу куни соат 10:00 да аукцион ўтказилади.