Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет бугун, 6-январ куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Бугун куннинг иккинчи ярмида республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кучлироқ бўлади, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эса бироз ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.

Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 5-10 даража илиқ, республика шимолида 0 дан +5 даражагача илиқ бўлади.

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 5-10 м/с. Ҳаво ҳарорати 7-9 даража.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ёмғир ёки қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с. Кундузи ҳаво ҳарорати 0 дан +5 даражагача.