Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво: ёмғир ва туман

Ўзгидромет маълумотларига кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи минтақаларидан нам ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда.

Бугун, 17-декабр куни республикада иссиқ ва қуруқ ҳаво ҳарорати 7—12° илиқ бўлиши кутилмоқда.

“Эртага республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади, фақат шимолий ҳудудларни Каспий денгизи минтақаларидан нам ҳаво массаси босиб олади, ундан Қорақалпоғистон ва Хоразм бўйлаб кечки соатларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-3 даража илиқ, кундузи 14-17 даражагача кўтарилади”, — дейилади хабарда.

19-декабр, якшанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.

“Республика шимолида эрталабдан энгил ёмғир тўхтайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даражагача пасаяди”, — дейилади Ўзгидрометда.

Бундан ташқари, республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин.