Ўзбекистонда ФВВ, ИИВ ва Миллий гвардиянинг қўшма машқлари бўлиб ўтди

Ўзбекистонда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кўникмаларни бирлаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмаларининг қўшма машқлари якунланди.

Бу арафада Самарқанд вилояти Миллий гвардияси хавфсизлик бошқармаси, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда юзага келиши мумкин бўлган ёнғиннинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли машғулотлар ташкил этилди.

Машқлар давомида Хавфсизлик хизмати ходимларига ёнғиннинг олдини олиш ва ўчиришда тезкор ҳаракатлар кўрсатилди, шунингдек, бундай ҳолатлар учун тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, тезкор қутқарув жараёнларида шошилинч тиббий ёрдамни ўргатиш орқали ходимларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.