Ўзбекистонда географик ахборот тизими шаклланмоқда

Яқин орада Ўзбекистон ўзининг навигатсия тизимига эга бўлади. Инфратузилма аллақачон шаклланмоқда. Фазовий маълумотлар рақамлаштиришга тайёрланмоқда.

Уларга навигатор хариталари, геопорталлар, веб-хизматларнинг маълумотлар банки киради. Энди мамлакатда географик ахборот тизими шаклланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмаси тўғрисида» қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар, деб хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Лойиҳа фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантиришга, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий фазовий маълумот инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.

Миллий фазовий маълумотлар инфратузилмаси тўғрисида қонуннинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг асосий йуналишларини белгилашга ёрдам беради. Ҳужжат фазовий маълумотларга кириш (фойдаланиш) ва ҳимоя қилиш, шунингдек фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланишда идоралараро алоқаларни ўрнатиш учун ҳуқуқий асос яратади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва 2GIS пойтахтда жамоат транспортини ташкил этиш соҳасида биргаликда иш олиб бориш тўғрисида келишув имзолаган эди. Шуни таъкидлаш керакки, 2GIS транспорт воситалари ҳақида маълумот беришнинг эксклюзив шериги: маршрут хариталари, жадвал ва ҳақиқий жойлар.