Ўзбекистонда хотин-қизлар олий ўқув юртларида ўқиш учун тўловларни амалга ошириш учун имтиёзли кредит олади

Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра, хотин-қизларга университетда ўқиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Мазкур янгилик 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Тижорат банклари хотин-қизларнинг давлат олий ўқув юртларида, хусусий ва хорижий олий ўқув юртларида таълим олишлари учун 14 фоизли кредитлар тақдим этади. Кредитлар 7 йил муддатга берилади. Шу билан бирга, таълим кредитининг асосий қисми талабанинг ўқиш муддати расман тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил мобайнида тўланади.

Кафил оила аъзолари ёки доимий даромадга эга учинчи шахслар бўлиши мумкин. Эҳтиёжманд аёллар кафилсиз кредит олишлари мумкин.