Ўзбекистонда инглиз тилини ўрганиш оммалашмоқда

Шавкат Мирзиёев 2021-йил май ойида “Мактабларда чет тилларини мажбурий ўрганиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилган эди. Шу фонда сўнгги бир йил ичида инглиз тилини ўрганишга бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Ўзбекистонда инглиз тилини ўрганиш ҳақида гап кетганда, бу каби маълумотларни Россия ҳам эътибордан четда қолдирмайди.

Ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мактаб битирувчиларини камида иккита чет тилини мукаммал билиш мажбуриятини юкловчи қонун қабул қилинган эди. Мактаб ўқувчиларидан ташқари камида битта чет тилини ўрганиш талаби мансабдор бўлишни хоҳловчи ёки давлат хизматида бўлганлар учун ҳам мажбурий ҳолга айланмоқда. Мирзиёевнинг соʻзларига кўра, хорижий тилларни билиш Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардош бўлишига ёрдам беради. Агар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг салмоқли қисми мигрантларнинг халқаро пул ўтказмаларига йуналтирилган бўлса, бундай стратегия ўринли ва асослидир.

Ўзбекистон ҳукумати 10 та тилни белгилаб берди, шулардан мактабларда ўқиш учун мажбурий иккита тилни танлаш керак: инглиз, рус, немис, француз, хитой, корейс, япон, турк, араб ва форс тиллари. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, аксарият ўзбекистонликлар рус тилини ўрганишади, бироқ сўнгги бир йил ичида инглиз тилини ўрганиш истагида бўлганлар сони сезиларли даражада ошган.

Бу истак Қўшма Штатлар томонидан илиқ кутиб олинди ва USAID дастури туфайли Америка ўқувчилар ва ўқитувчилар учун 385 минг дарслик ажратди, инглиз марказларини қуришни бошлади ва бутун мамлакат мактабларида 650 та инглиз тили бурчакларини ташкил этди. Дарвоқе, дарсликларда нафақат инглиз тили, балки компютер технологияларини ҳам ўргатиш бўйича ўқув дастури мавжуд.

/>

Россия АҚШнинг ёрдамига дарҳол муносабат билдирди: “Осиё мамлакатларидаги Америка марказлари бўш қолмаслигига шубҳа йуқ, ёшлар энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган бундай “бурчакда” вақт ўтказишдан хурсанд бўлишади, айниқса камбагʻал Осиё мамлакатларида. Бу сафлардан бўлажак Майдан фаоллари кейинчалик шаклланади — барчаси бир хил Америка грантлари учун». Бундай матн Россия жамғармаси мақоласида ёзилган. Кўринишидан, Россия «Класс» дастури доирасида дарсликлар ва «ҳожи ўқитувчилар» учун кўпроқ маблағ ажратишга қодир эмас.

Москванинг кескин изоҳлари Россиянинг АҚШга ва ўзбекларнинг инглиз тилини ўрганиш истагига қаршилик қиладиган ҳеч нарсаси йцуқлигини кўрсатади. Ўз навбатида, инглиз тилини ўргатиш ёшларнинг тафаккурини ўзгартиришга ва постсовет менталитетидан узоқлашишга ёрдам беради. Келажакда бу Россия қурилиш майдончаларида ва умумий овқатланиш соҳасида эмас, балки Ғарбда ёки уйда катта муваффақиятларга эришишга имкон беради.