Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023-йилда инфляция даражасидан ошиб кетадиган иш ҳақи, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдорини ошириш бўйича прогнозларни эълон қилди. Эълон қилинган «Фуқаролар учун буджет»га кўра, унинг балансини таъминлаш учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказмаларга 15 триллион сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.
«Бюджет лойиҳасида харажатларни ўз вақтида амалга ошириш, унинг даромадлари ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаш учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказмаларга 15 триллион сўм миқдорида маблағлар ажратилиши назарда тутилган», — дейилади ҳужжат матнида.
2023 йилда инфляция 9,5% даражасида прогноз қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил декабр ойида Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва халққа Мурожаатномасида иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш ҳақида гапирган эди.
Кейин у ўтган йили Ўзбекистон тарихида биринчи марта пенсия ва нафақалар миқдори истеъмол харажатларининг минимал даражасидан паст бўлмаган даражага етказилганини айтди. Давлатимиз раҳбари иш ҳақи, пенсия ва нафақалар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларни ошириш йўналиши изчил давом эттирилишини таъкидлади.
2022-йил 1-июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга ошди.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда пенсия ва айрим нафақалар миқдори ҳам ўртача 12 фоизга оширилди.