Ўзбекистонда эндиликда инсон аъзоларини сотиш жиноий жавобгарликка тортилади

Шавкат Мирзиёев “Одам аъзолари ва тўқималари трансплантатсияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Норманинг ёзишича, қонун билан Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

  • 115-1-модда билан тўлдирилиб, унда шахсни трансплантация қилиш учун ундан органлар ва (ёки) тўқималарни олиб қўйишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган;

– 133-1 ва 133-2-моддалар билан тўлдирилди. Уларга мувофиқ, эндиликда инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини сотиш ва сотиб олиш ҳамда трансплантация қилинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Қонун билан, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.