Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, мол-мулкни кадастр ҳисобига олиш ва кадастр пакетини шакллантириш натижасида мулкка кадастр паспорти электрон шаклда расмийлаштирилади.
“Новости госуслуг” каналининг хабар беришича, аризачи кадастр паспортини олиш учун ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтади.
Турар-жой мулклари қуйидаги шартларда берилади:
- кўп қаватли уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
- якка тартибдаги уй хўжалиги — 5 иш кунигача;
- нотурар жой қисмидаги кўчмас мулк объектлари:
- умумий майдони 100 кв.м гача — 5 иш кунигача;
- умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м гача — 7 иш кунигача;
- умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м гача — 10 иш кунигача;
- умумий майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м гача — 15 иш кунигача;
- умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
- умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ бўлган — 25 иш кунигача.
Кадастр пакети шакллантирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори кўрсатилган билдиришнома (счёт-фактура) юборилади.
Ариза берувчи тўловни билдиришнома олгандан кейин 1 ой ичида амалга оширади. Кадастр паспортини бериш учун тўловлар миқдори Ҳукуматнинг 186-сонли қарори билан белгиланади.