Ўзбекистонда кадастр ҳужжатлари бўлмаган 2,6 миллион уй бор

Ўзбекистонда 2 миллион 600 минг уйнинг кадастр ҳужжатлари йўқ. Ушбу бинолар 1 октябргача шакллантириладиган электрон маълумотлар базасига бирлаштирилади.

Ҳужжатсиз уйлар муаммоси Президент раислигида 2022-йил 18-июл куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди. Кадастрсиз уйлар масаласини ниҳоят ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Отамуратов 1 октабрга қадар ишчи гуруҳ томонидан маҳаллалар миқёсида кадастр ҳужжатлари бўлмаган уйларнинг электрон рўйхати шакллантирилишини маълум қилди.

Уй-жойга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш учун асос бўладиган ҳужжатлар тўпланади ва яратилаётган электрон маълумотлар базасига киритилади.