Ўзбекистонда кинотеатрлар очилмоқда

Ўзбекистонда кинотеатрлар, театрлар, умумий овқатланиш пунктлари ишларига рухсат берилди.

5 сентябрдан бошлаб ўзбекистонликлар кинотеатрлар ва театрларга, овқатланиш пунктларига, шу жумладан ресторанларга ташриф буюришлари мумкин. Дам олиш ва кўнгилочар боғлар очилади.

Маълум қилинишича, ушбу муассасалар фаолиятига бир қатор талаблар қўйилган. Кафе ва ресторанларда зиёфат ва бошқа оммавий тадбирларга йул қўйилмаслиги керак. Ташкилотлар камида 2 метрлик столлар орасидаги масофани таъминлаши, мижозларни битта столга камида 4 кишини жойлаштириши керак (оила аъзолари бундан мустасно — 10 кишидан кўп бўлмаган ҳолда). Ходимларда тиббий ниқоб ва қўлқоп бўлиши керак. Ҳар бир мижоздан кейин стол юзасини дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш керак.

Театрлар ва кинотеатрлар ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани ҳисобга олган ҳолда жойлаштиришлари керак. Ташриф буюрувчилар ва ходимлар ниқоб кийишлари шарт. Ҳар бир сеансдан сўнг дезинфекция ишларини олиб бориш керак.

Паркларда, шунингдек, ташриф буюрувчилар ўртасидаги ижтимоий масофани таъминлаш керак. Ўйин аттракционларининг сиртлари ҳар соатда ёки ҳар фойдаланишдан кейин дезинфекция қилиниши керак.