Ўзбекистонда маҳсулот хавфсизлиги белгиси жорий этилди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 июлдан товарларга соғлиқ учун хавфлилик даражасига кўра ихтиёрий ранг белгиси жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонига мувофиқ, мамлакатда 2021 йил 1 июлдан бошлаб белгилашнинг янги ихтиёрий тури жорий этилмоқда.

Туз, шакар, ёғ ва бошқа зарарли қўшимчаларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини ранг белглашнинг янги тизими икки босқичда амалга оширилади.

2021 йил 1 июлдан бошлаб маркалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади ва 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий бўлади. Бу мамлакатга импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.

Ёрлиқлар туфайли истеъмолчи онгли равишда қайси озиқ-овқат маҳсулотларини чекловсиз эйиш мумкинлиги ва қайси бирини меъёрида истеъмол қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Масалан, Россияда товарларнинг ихтиёрий ранг белгилари ҳам мавжуд. Маҳсулотлар хавфлилик даражасига қараб қизил, сариқ ёки яшил белгилар билан белгиланади. Уларда транс ёғлари, натрий, шакар ва бошқа моддалар миқдори тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд.