Ўзбекистонда Мир карталари хизмати тўхтатилди

Uzcard ягона республика процессинг маркази бугун Uzcard ТТ инфратузилмасида Мир карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатаётганини маълум қилди.

2022-йил 23-сентабр соат 9:00 дан бошлаб карталарга хизмат кўрсатилмайди. Бунинг сабаби тўлов тизимининг иштирокчиси томонидан зарур техник процедураларни бажариш.

Uzcard «Мир» Кобейжингланган карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Uzcard ТТ инфратузилмасида одатдагидек ишлайди, бироқ уларнинг хорижда хизмат кўрсатиши тўхтатилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Россия ва Беларусда чиқарилган Мир карталари Ўзбекистонда ишламай қолгани ҳақида хабар бериб, буни маҳаллий банкларнинг Ғарб санкцияларига тушиб қолиш хавфи билан изоҳлаган эди.