Ўзбекистонда об-ҳаво: дам олиш кунлари учун маълумот

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари кутаётган об-ҳаво ҳақида гапирди.

Жорий йилнинг 15-16 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон вилоятларидан иссиқ ва нам ҳаво олиб ўтиши, кейинчалик Волгабўйидан нисбатан совуқ ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда.

15—16-январ кунлари республика бўйлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин; Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим туманларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида 18-январ куни шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

15—18-январда республикамиз бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзан кучли бўлади.