Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун республикада ҳаво 28 даражагача исийди, ёқимли шамолли об-ҳаво кузатилади.
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуёшли кун ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда.
Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, айниқса, чанг босган жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача кўтарилади.
Бироқ тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи мавжудлиги сабабли еҳтиёт бўлиш керак.
Бу жойларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди, шамол тезлиги секундига 7-12 метрга етади. Бу ерда ҳаво ҳарорати 12-17 даража иссиқ бўлади.
Тошкент шаҳрига келадиган бўлсак, бугун пойтахтда ҳаво ҳароратининг максимал ҳарорати 27 даража иссиқ бўлиши, шамол тезлиги секундига 3-8 метрга етиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди.