Ўзбекистон Молия вазирлиги 2022-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ижросининг дастлабки якунлари бўйича «тоза маошлар» ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.
Олти ой давомида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчи ходимлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 427,3 минг нафарга ошган.
2022-йил июн ойи якуни бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони 5299,4 минг нафарни ташкил этди, шундан 34,6 фоизи бюджет ташкилотлари ходимлари, 65,4 фоизи эса нобюджет ташкилотлари ҳисобланади, дейилади хабарда.
Эълон қилинган жадвалдан кўриниб турибдики, агар 2021-йилнинг биринчи ярмида ойлик даромади 4 миллион сўм ва ундан юқори бўлган ходимлар сони 877,7 минг кишини ташкил этган бўлса (жами ходимларнинг 18 фоизи), 2022-йилда бу кўрсаткич 1239,8 нафарга ошган (23,4%).
2022-йил июн ойида ойига 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача 1084,1 минг киши (20,5 фоиз) даромад олди. 2021-йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1053,6 нафарни (21,6 фоиз) ташкил этди.
Жорий йилнинг июн ойида ишчиларнинг 22,6 фоизи – 1197,5 минг кишига 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача «тоза маош» берилди. 2021 йилда — мос равишда 1185,7 минг киши (24,3%)
Юқоридаги маълумотлардан маълум бўлишича, жорий йилнинг июн ойида ишчиларнинг 33,6 фоизининг иш ҳақи 1 миллион сўмдан (1778 минг киши) ошмаган. Ўтган йили ушбу тоифадаги шахслар 36 фоиз — 1755,2 минг кишини ташкил этди.
Ҳисоботда, шунингдек, 2022-йилнинг биринчи ярмида даромад солиғи тушумлари: дивидендлар ва фоизлар кўринишида 341,7 миллиард сўмни ташкил этгани, бу 2021-йилнинг биринчи ярмига нисбатан 84 миллиард сўмга кўп эканлиги қайд этилган.
Мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар 158,7 миллиард сўмни ташкил этди, бу 2021-йилнинг биринчи ярмига нисбатан 51,1 миллиард сўмга кўпдир.