Ўзбекистонда президентлик муддати 7 йилга узайтирилди: Конституцияда нима ўзгаради

Ўзбекистонда президент ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача ошириш таклиф қилинмоқда. Бир кун аввал парламент томонидан маъқулланган Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳасига кўра, бундай ошириш давлат раҳбарига ўз ғоя ва стратегияларини амалга ошириш учун кўпроқ вақт беради.

Янгиланган Конституция 27 та янги моддадан иборат бўлиб, уларнинг сони 128 тадан 155 тага кўтарилади.

Ундаги нормалар сони ҳам ҳозирги 275 тадан 434 тага кўпаяди.

Шу билан бирга, қонунда айрим давлат лавозимларига кетма-кет икки муддатдан ортиқ қайта сайланишни тақиқловчи қоида ҳам сақланиб қолган.

Бу ўзгаришлар узоқ истиқболда Ўзбекистоннинг давлат ҳокимияти ва бошқарувини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.