Ўзбекистонда сайёҳлар сони ортди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самараларини ўрганди.

Аниқланишича, 2017 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони қарийб икки баравар кўпайган (2017-йилдаги 2,7 миллиондан 2022-йилда 5,2 миллионга етган).

Ўтган йили мамлакатга енг кўп Қозоғистон (1,5 миллион), Тожикистон (1,4 миллион) ва Қирғизистон (1,3 миллион) фуқаролари ташриф буюрган. Саёҳатнинг энг машҳур мақсадлари қариндошларни зиёрат қилиш ва дам олишдир.

Фото: Ўтган йили Ўзбекистон Республикасига 5 миллиондан ортиқ хорижий фуқаролар ташриф буюрди.