Ўзбекистондаги афғон қочқинлари сони маълум бўлди

Ўзбекистон раҳбарининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев мамлакатда қанча афғон қочқинлари қолаётгани маълум бўлди.

Ҳозир Ўзбекистонда 150 га яқин афғон қочқинлари бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари катта маслаҳатчиси Франк Ремус иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Сурхондарёда яшовчи афғон қочқинларини Афғонистонга мажбуран депортатсия қилиш ниятимиз йуқ. 14-15 август кунлари Амударёдан ўтган қочқинлар сони 150 га яқин. Уларнинг молиявий имкониятлари ниҳоятда чекланган. Уларнинг оилалари Афғонистонда қолмоқда”, — деди Исматилла Иргашев.

Исматулла Иргашев қочқинлар билан ҳам суҳбатлашди. Толибон ҳукумати уларни таъқиб қилмаса, ўлдирмаса ёки қамоққа ташламаса, улар мамлакатга қайтишга тайёр, дейди у.
Ўз навбатида, Толибон ҳукумати қочқинлар ватанига хизмат қилса, уларни кечиришини айтди.