Украинадаги уруш замонавий уруш мудофаа воситаларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
“Россия Ўзбекистонга кўп йиллар давомида сотган эски ускуналар бир неча ўн йиллар аввал эскирган. Ҳақиқий хавф туғилган тақдирда, мамлакат ўта оғир аҳволга тушиб қолиши мумкин”, деб ишонтирмоқда Ғарб экспертлари.
Қурол билан боғлиқ вазиятни тасвирлаб, улар шундай ёзадилар: “Тошкентда ҳақиқатан ҳам қўрқадиган нарса бор. Россиянинг неоимпериал амбитсиялари Москва СССРни қайта тиклаш ҳақида жиддий ўйлаётганини тасдиқлайди. Белоруссиянинг Россияга тўлиқ қарам бўлиб қолган тинч йули ва ҳозирда Украина ўз мустақиллигини сақлаб қолиш учун олиб бораётган уруш йули бор. Шарқдан эса ҳарбий қудратга эришаётган ва Тайванни эгаллашга ҳозирланаётган Хитой. Жанубда толиблар тартибни тиклашга қодир ёки хоҳламаётган Афғонистон нотинч. Ўзбекистон ўзининг ҳимояси ва тинчлиги учун замонавий қуролларга муҳтож”.
Президент Шавкат Мирзиёев 31-январ куни “Мамлакат Қуролли Кучларини жиҳозлаш бўйича Давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Мирзиёев мудофаа тартибини тасдиқловчи, армияни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш, мудофаа корхоналари фаолиятини тартибга солиш, янги ишлаб чиқаришларни, жумладан, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда яратиш, молиялаштириш манбаларини излаш бўйича янги комиссияга шахсан раҳбарлик қилади.
Айни пайтда асосий урғу Ғарб ҳамкорларига қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасига биринчи навбатда тунда кўриш мосламалари, разведка ускуналари, енгил маневрли зирҳли транспорт воситалари, учувчисиз учиш аппаратлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва артиллерия воситалари керак.
“Украинадаги Ғарб ускуналари русларга қараганда анча самарали эканлигини исботлади. Аммо АҚШ ёки Европа Иттифоқи Тошкентга тайёр ҳарбий ёки икки томонлама мақсадли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лицензияларини сотишдан бош тортиши мумкин. Ўзбекистоннинг Москва билан яқин алоқалари Россиянинг Ғарб қуролларини қўлга киритиши учун хавф туғдиради”, дейди таҳлилчилар ва Ўзбекистон Россия билан барча алоқаларини имкон қадар тезроқ узиши керак, дейди.
“Тошкент ўзини ҳимоя қилиш, исталган вақтда юз бериши мумкин бўлган ҳужумни қайтаришга тайёр бўлиши учун Москва билан муносабатларни совуқлаштириши керак. Эртами-кечми Россия Марказий Осиёни кенгайтиришга киришади. Ўзбекистон ўзини келажакка ишонч билан ҳис қилиши учун қайта қуролланиши керак”, деб ёзади экспертлар.