Ўзбекистонга Ғарбдан хавфсизлик кафилини излаш тавсия этилади

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари Марказий Осиё давлатларига минтақадаги хавфсизлик кафилини ўзгартириш вақти келганини кўрсатмоқда.

Ғарб сиёсатшунослари “Ўзбекистон бошқа ҳар қандай ҳарбий блокни бўлажак ҳарбий кафолат сифатида кўришга қурби етади”, деб ёзади.

“Ўзбекистон яхши қўшничилик сиёсатини олиб бормоқда. Демак, Москва билан яқинроқ интеграция Тошкентнинг Ғарб давлатлари билан яхши муносабатлар ўрнатишини қийинлаштиради.

Бироқ, минтақада хавфсизликни Россиянинг ўзи томонидан таъминлаш муаммоси анча жиддийлашмоқда. Бу ўз қўшнилари учун хавфсизлик кафолати эмас, аксинча, ташвишли масала, ундан қудратли давлатлар раҳбарлари тимсолида кучлироқ ҳимоячиларни излаш керак”, деб ёзади украиналик сиёсатшунослар.

Ғарб экспертлари Шавкат Мирзиёевга Украина каби АҚШни хавфсизлик кафолати сифатида танлашни таклиф қилмоқда. “Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Америка Тошкент билан муносабатларини мустаҳкамламоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида америкаликлар Ўзбекистон чегара қўшинларига чегарани қўриқлаш учун 50 та йултанламас транспорт воситаларини етказиб беришди, шунингдек, «Puma 3 EA» разведка учувчисиз учиш аппаратларини топширишни маъқулладилар. Мудофаа соҳасида ҳамкорликни давом эттириш билан Ўзбекистон Республикаси Ғарб типидаги қуроллар билан қайта қуролланиши мумкин бўлади. Украинага мамлакат кўмаги доирасида етказиб берилаётган Ғарб қуроллари сўнгги рус ҳамкасбларига нисбатан ўзининг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда”, — деб ёзади ўз исмлари ва фамилияларини ошкор этмаган экспертлар.

Уларнинг фикрича, “Россия қўшни давлатга ҳужум қилганидан кейин минтақадаги хавфсизлик кафолати мақомини йуқотди. Энди бу Москва манфаатлари билан боғлиқ бўлмаган, ўз мустақил ёълини танлаган ҳар қандай давлат учун таҳдиддир. Ўзбекистон ана шундай давлат. Шу боис Тошкент минтақада кескинлик юзага келган тақдирда жиддий ҳарбий ва сиёсий ёрдам кўрсатишга қодир бўлган кафил давлатдан ўз вақтида ёрдам олиш учун бўлажак ҳарбий иттифоқлар бўйича ўз қарашларини қайта кўриб чиқиши керак”.