Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳушёр бўлишга чақирилади

Ўзбекистон фуқаролари Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳудудига кириб келишидан огоҳлантирилди.

Бошқарма мурожаатида айтилишича, ижтимоий тармоқдаги айрим ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини Россияга юқори маош эвазига ишлашга таклиф қилувчи эълонлар тарқатилмоқда.

Мустақил журналистик текширувлар натижалари шуни кўрсатадики, бу эълонлардан асосий мақсад фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги можаро зоналарига жалб қилишдир.

“Шу муносабат билан юртдошларимиздан хорижда иш таклифлари ҳақидаги норасмий эълонларга ишонмасликларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-1-моддасида Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматга, хорижий давлатларнинг хавфсизлик уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, полиция, ҳарбий адлия ёки бошқа шунга ўхшаш органларига хизматга кириши чеклаш билан жазоланади”, — дейилади мурожаатда.