Ўзбекистонлик стартап Исландиядаги юклаб олишлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик ишлаб чиқувчилар жамоасининг мобил иловаси ўз номинатсиясида AppStore-даги энг оммабоп иловалар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.

Исландиядаги маҳаллий стартап муваффақияти ҳақида илова яратувчиси SmartChain IT-компаниясини қўллаб-қувватловчи Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.

2018 йилдан бери SmartChain инновацион технологиялар устида ишламоқда, тоʻлдирилган реаллик qeналишида бир нечта лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, компания экрандаги обектларни 3D-форматида кўриш ёки смартфонни пиктограмма устига олиб борганингизда видео томоша қилиш имконини берувчи NazzAR мобил иловасини яратди. Илова Ўзбекистоннинг туризм соҳасида, айниқса, музейларда кенг қўлланилмоқда.

SmartChain ўз сайти орқали Инновацион ривожланиш вазирлиги биносига виртуал саёҳатни, InnoWeek-2021 халқаро инноватсион ғоялар ҳафталиги доирасидаги кўргазманинг виртуал талқинини, шунингдек, тўлдирилган реалликнинг кўплаб элементларини ишлаб чиқди. Бу бинога кираверишда меҳмонларни кутиб оладиган виртуал гид ҳамда вазирлик бинолари ва лабораториялари ҳақидаги маълумотларни NazzAR мобил иловаси орқали олиш мумкин.

2021 йилда SmartChain электроника саноатидаги энг йирик чакана сотувчилардан бири бўлган Исландия компанияси билан ҳамкорликни бошлади. Энг яхши технологик ечимлар ва ишланмалар асосида ҳамкор учун UnoAR деб номланган эксклюзив ва мослаштирилган маҳсулот яратилди.

Янги мобил илова бир неча ой олдин яратилган. 2021-йил 6-декабр ҳолатига кўра, NazzAR платформаси асосидаги ечим Исландияда юклаб олинган ўз туркумидаги энг машҳур 10 та AppStore иловаларида 2-ўринни эгаллади.