Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилмаган

sans-serif;">Роспотребнадзорнинг эпидемиологик фаровонлик талабларига жавоб берадиган мамлакатлар рўйхатига Ўзбекистон киритилмаган.

Ушбу рўйхат асосида 26 мамлакатдан келган талабалар Россияга қайтишлари мумкин.

Роспотребнадзор томонидан эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз деб тан олинган мамлакатлар талабалари Россияга ўқиш учун қайтиб келишлари мумкин.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги хабар берди.

«Россия Федерацияси ҳукуматининг 2021 йил 16 мартдаги 639-р-сонли буйруғи билан чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёргарлик факултетлари талабалари ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиб келишлари мумкин», дейилади хабарда.

Гап Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Ветнам, Гретсия, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Куба, Малдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Жанубий Корея, Жанубий Осетия, Япония ҳақида кетмоқда.

Россияга киришдан олдин бундай талабалар университетга қайтиш тўғрисида камида 10 кун олдин хабар беришлари шарт. Талабалар коронавирус текширувларини келишидан уч кун олдин ва ундан кейинги уч кун ичида топширишлари керак.

Натижа олинмагунча талабалар ўзини ажратиб олишади ва масофадан туриб ўқишади.

Аввалроқ Россия хорижий университет талабаларига мамлакатга киришга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. Вазирлар Маҳкамаси тегишли буйруқни тасдиқлади.