Ўзбекистонликларни Россиядан олиб ўтиш учун темир йул қатнови йулга қуйилди

“Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамияти томонидан йил охиригача Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб чиқиш учун саккизта темир йул қатнови ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам темир йул қатновлари COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган чекловлар туфайли 2020-йил 16-мартдан бошлаб ёпилган. Эндиликда ўзбекистонликларни Россия Федерациясидан олиб чиқиш учун фақат махсус рейслар амалга оширилмоқда.

Поездлар “Волжский станцияси (Волгоград вилояти) – Тошкент” йуналиши бўйича 6, 10, 13, 17, 20, 24, 27-декабр кунлари соат 20:57 да жўнайди. Айни вақтда биринчи поезд 4 декабр куни qeлга чиқди.

Бу поездларга чипталар фақат бир томонга, яъни Россиядан Ўзбекистонга сотилади.

Йуловчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталар савдоси йулга қўйилди, уларни хориждаги ҳамюртларимиз ҳам харид қилишлари мумкин. Электрон чипталарни “Ўзбекистон темир йуллари” сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, юртдошларимиз учун чипталарни уларнинг Ўзбекистонда бўлган қариндошлари ёки дўстлари харид қилиб, интернет орқали электрон чипта юборишлари мумкин.