Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида ҳар бири 500 МВт қувватга эга иккита шамол электр станцияси қурилмоқда

Яқинда Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида Саудиянинг АCWА Power компанияси билан биргаликда ҳар бири 500 МВт қувватга эга иккита шамол электр станцияси қурилаётгани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, ушбу станциялар учун турбиналар Хитойдан махсус машиналарда келтирилади.

Улар Хитойнинг Envision компанияси томонидан етказиб берилади, бу станциялар учун 158 турбина беради. Станциялар 2024-йил охирида ишга туширилиши ва йилига 3,6 миллиард квт/соат электр енергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган, бу эса йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 1 миллион тонна зарарли газ чиқиндиларининг олдини олиш имконини беради.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур йирик лойиҳалар давлатимиз раҳбарининг 2021-йил 23-февралдаги 5001 ва 5003-сонли қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда.