Зеленский Time маълумотларига кўра дунёдаги энг нуфузли шахсга айланди

Украина президенти Владимир Зеленский Time журнали обуначиларига кўра йилнинг энг нуфузли одами бўлди. 19-май, пайшанба куни, деб хабар бермоқда нашр.

Қайд этилишича, Зеленский 2022 Time100 ўқувчилари сўровида биринчи ўринни эгаллаган, унда ўқувчилар йилнинг энг нуфузли одамлари йиллик рўйхатидан жой олишга лойиқ деб ҳисоблаган кишиларга овоз беришган.

Украина етакчиси 3,3 миллиондан ортиқ овоз олиб, 5 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади.

Феврал ойида Россия кучлари Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганида, 2019-йилда Украина президенти этиб сайланмагунга қадар сиёсий тажрибаси бўлмаган комедиячи Зеленский жаҳон саҳнасига чиқди ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун етакчиларни бирлаштирди.

Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск 3,5% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 3,4% овоз билан учинчи ўринни эгаллади.