Ўзгидромет ҳаво ҳарорати кўтарилганини маълум қилди

Бугун, 14-июл куни Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди.

Уларга кўра, жорий йилнинг 17-22 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон вилоятларидан келаётган иссиқ ҳаво кучаяди.

Шу муносабат билан кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44—47° гача;
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42—45° гача;

  • Фаргʻона водийси вилоятларида 41—43° гача.

Республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда. Айрим туманларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.