Ўзгидромет: бугун ёғингарчилик кутилмайди

Синоптикларнинг хабар беришича, бугун республикамизнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кундузи бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республикада ҳам туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ, республика шимолида 0-5 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 3-8 м/с. Ҳаво кундузи 7-9 даражагача исийди.

Тоғли ҳудудларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с. Кундузи ҳаво ҳарорати 0 дан +5 даражагача.