Жаҳон банки Украина учун 170 миллиард долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда

Жаҳон банки Россия ва Украина ўртасидаги уруш туфайли глобал иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди ва 170 миллиард долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда Fox Business хабар бермоқда.

Жаҳон банки 2022 йилги глобал ўсиш прогнозини 3,2% га туширди, бу январ ойидаги 4,1% лик прогноздан кескин пасайди” – Жаҳон банки президенти Девид Малпасс.

Ўтган йили жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 5,7% ни ташкил этди. Малпассга кўра, Россия ва Украина ўртасидаги уруш Европа ўнлаб йиллар давомида кузатган энг ёмон можародир. Бу COVID-19 пандемиясининг молиявий босимини, шунингдек, зудлик билан ёрдамга муҳтож бўлган яшаш нархини оширди.

«Жаҳон банки урушнинг айрим иқтисодий оқибатларини қоплаш учун 170 миллиард долларлик харажатлар пакетини тайёрламоқда», деди банк раҳбари.

Келгуси уч ойда 50 миллиард доллар жалб этилиши, келаси йилда эса қўшимча 120 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган. Ушбу ташаббус шу ҳафтада Халқаро Валюта Жамғармаси билан йиллик баҳорги йиғилишда ҳам муҳокама қилинади.