ЖССТ ҳисоботида таъкидланишича, ўзбекистонликларнинг ярми ортиқча вазнга эга.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида мамлакатда семиришнинг тарқалишига қарши курашиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
Давлат раҳбарининг 2020 йил ноябр ойида имзоланган фармонида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш зарурлиги таъкидланган.
Шунингдек, ҳужжатда айтилишича, бундан буён мамлакатда вазирликлар, муассасалар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг семизлиги назорат қилинади.
Ҳужжатда 1-январдан бошлаб семириш даражасини пасайтириш ва соғлиғини яхшилаш учун давлат идоралари раҳбарлари ва ходимлари ҳафтасига камида бир марта спорт билан шуғулланишлари кераклиги айтилган.
Олдинроқ ЖССТ 2030 йилга қадар Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда семириш муаммоси ва унинг оқибатлари, масалан, юрак хасталиги пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Ташкилот томонидан тўрт йил олдин ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мамлакатда кўплаб мева ва сабзавотлар етиштирилишига қарамай, Ўзбекистон аҳолисининг кунлик овқатланишида мева ва сабзавотлар етарли эмас.
Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга. Бундан ташқари, ҳар бешинчи ўзбекистонлик катталарда семириш бор.
Фуқароларнинг 46,3% қонида холестерин миқдори меъёрдан юқори.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг шу йил 12 январда эълон қилинган ҳисоботида «Ўзбекистон юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш бўйича муҳим чоралар кўрмоқда, ЖССТнинг техник кўрсатмаси ва кўмаги ёрдамида» деб таъкидланган.