1-февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Чоршанба куни Ўзбекистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда туман тушиши ҳам мумкин.

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик бўлмайди, фақат 2 февраль куни жойларда ёмғир ёғади.

Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 февралда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари

Қисман булутли, 1-2 февралда жойларда ёмғир ёғади. 3 февраль ёғингарчиликсиз. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 февралда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари

Қисман булутли, 1-2 февралда жойларда ёмғир ёғади. 3 февраль куни ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 февралда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари

Қисман булутли, 1-2 февралда жойларда ёмғир ёғади. 3 феврал куни ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 февралда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

1 февраль куни бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. 2 февралда жойларда ёмғир ёғади. 3 февраль куни ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 5-10 м/с тезликда эсади, 2-февралда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3°-2°совуқ, кундузи 2° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар

Қисман булутли, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 1-2-февраль кунлари кучли, жойларда кучли. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 февралда жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.