Бу ҳафта бошида ҳавонинг ўртача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Метеорологлар 12-феврал, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, 11-12-феврал кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи кучайиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳри
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳаво ҳарорати +5…+7°, кундузи +12…+14° гача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
У ерда ҳам бироз булутли, ёғингарчиликсиз, шарқдан шамол эсади, тезлиги 7-12 м/с бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати -3° дан +2° гача, кундузи +11° дан +16° гача ўзгариб туради.
Бухоро, Навоий вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари
Бу ерда ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳаво ҳарорати +3…+8°, кундузи +12…+17° гача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси +3…+8°, кундузи +17…+22° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
У ерда ҳам бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди, шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 0…+5°, кундузи +11…+16° гача кўтарилади.
Тоғ ва тоғ олди ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. У ерда қор кўчкиси хавфи ҳам кучайиши кутилмоқда. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳаво ҳарорати -2° гача пасаяди, кундузи эса 2…+7° гача кўтарилади.