13 май: автобуслар эрталаб соат 4 дан бошлаб ишлайди

Рамазон Ҳайити байрамида йуловчилар оқимини таъминлаш учун жамоат транспорти иши ўзгаради.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 2021 йил 11 майдаги буйруғига биноан жамоат транспортини 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2021 йил 13 май — дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00 дан бошланади;
2021 йил 14 май — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
2021 йил 15 май — дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
2021 йил 16 май — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.