15 апрел куни соат 11 да Ўзбекистонда об-ҳаво

sans-serif;">Синоптиклар томонидан 2021 йил 15 апрел куни соат 11.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда қуйдаги об-ҳаво:

Ўзбекистонда бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент вилоятида эрталаб баъзи жойларда озгина ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол 7-12 м/с. Ҳарорат 20-25° С.

Тошкентда эрталаб бироз булутли, озгина ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол 5-10 м/с. Ҳарорат 21-23° С гача.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан ортиқ қор кўчкиси хавфли. Шарқий шамол 7-12 м/с. Ҳарорат 14-19° С гача.

Муҳим! 15-19 апрел кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфли.