17 апрел куни об-ҳаво: пойтахтда ёғингарчилик бўлмайди, вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади

Бугун, 17-апрел куни пойтахтда ҳаво ёғингарчиликсиз. Шамол тезлиги 5 дан 10 м/с гача. Ҳаво ҳарорати 12-14 ° оралиғида сақланади.

Ўзбекистонда кундузи кўпроқ ёғингарчилик бўлмайди, Фарғона водийси ҳудудлари бундан мустасно, кечқурун маҳаллий ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 7-12 м/с гача, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Фарғона вилоятларида шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи туманларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундузи 10-15°, мамлакат шимолида 7-12° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақтинчалик ёмғир ёғиши, баъзан қорга айланиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор кўчкиси ва сел келиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 7-12 м/с гача, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10 ° С даражасида сақланади.