17 августдан бошлаб Ўзбекистонда масжидлар ва черковлар очилади

17 августдан бошлаб Ўзбекистонда масжидлар, черковлар ва бошқа диний ташкилотлар очилмоқда. Қарор COVID-19га қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.

Таъкидланишича, диний муассасалари барча зарур санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ ишлайди — кириш фақат тана ҳарорати ўлчангандан кейингина амалга оширилади.

Барча ташриф буюрувчиларда ниқоблар, қўлқоплар бўлиши керак ва улар бир-бирларидан хавфсиз масофани сақлашлари керак.

Бироқ, барча хизматлар кўрсатилмайди. Улардан баъзилари ҳали ҳам тақиқланган.

«Жума, шанба ва якшанба кунлари жамоавий диний маросимларни ўтказишга ҳали рухсат берилмаган», — дея таъкидлади республика бош қароргоҳи.

15 августдан бошлаб Ўзбекистонда карантин чекловлари аста-секин юмшатилябди: автомобил ҳаракати, ҳаво ва темир ёъл алоқалари тикланди ва жамоат транспортлари ишга солинди.

Бундан ташқари, санаторийлар, пансионатлар ва болалар лагерлари эшиклари очилди. Меҳмонхоналар, музейлар, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва очиқ овқатланиш жойлари ҳам ўз ишини қайтадан бошлади.