2020 йил 29 декабрда Ўзбекистонда об-ҳаво

Ўзгидромет 2020 йил 29 декабрга кутилаётган об-ҳаво маълумоти ҳақида хабар беради.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилмоқда. Синоптиклар эртага, 29-декабр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида гапириб беришди.

Ўзгидромет маълумотларига кўра эртага ёғингарчилик кутилмайди. Республикада шамол тезлиги 3-8 м / с ни ташкил қилади.

Мамлакатда ҳавонинг кундузги ўртача ҳарорати 0 … +2 даража, кечаси -4 … -6 даража бўлади. Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кечаси ҳаво ҳарорати -13 даражагача пасаяди.