2022 йил учун МДҲ мамлакатларида никоҳ ва ажралишлар таҳлили: Ўзбекистон никоҳлар бўйича етакчи

МДҲ Давлатлараро статистика қўмитасининг 2022 йил учун ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига 8,4 та никоҳ қайд этилган, ажралишлар сони эса 1,4 тани ташкил этган.

2010 йил маълумотлари билан солиштирадиган бўлсак (бу ерда никоҳлар сони 10,1 та, ажралишлар эса 0,6 тани ташкил этган) никоҳлар сони камайган, ажралишлар эса кўпайганлигини кўриш мумкин.

Бу кўрсаткич бўйича Қирғизистон Ўзбекистонга энг яқин бўлиб, мос равишда 7,0 ва 1,8 ни ташкил қилди.

Қозоғистонда 2022-йилда ҳар 1000 кишига тўғри келадиган никоҳлар сони 6,5 тани, ажралишлар сони эса 2,3 тани ташкил этган бўлса, Россияда бу кўрсаткичлар мос равишда 6,3 ва 4,4 тани ташкил этган.

Бу маълумотлар МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси томонидан чоп этилган «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида 2022 йилга мўлжалланган аҳоли сони, бандлиги ва турмуш шароити» тўпламида эълон қилинган.